Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш битими амал қилишдан тўхтади
1 апрелдан нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича тузилган ОПЕК+ битими амал қилишдан тўхтади. У нефть нархини 50 доллардан юқори қийматда ушлаб туришга имкон берганди.
Битим 2016 йилда нефть қазиб олувчи давлатлар томонидан тузилганди. Бу давлатлар 1 апрелдан ушбу битимдан чиқиб кетишди.
Таъкидланишича, нефть нархини 3 йил давомида барқарор ушлаб туришга имкон берган Вена пакти коронавирус пандемиясининг “қурбонлари”дан бири бўлди.
Нефть экспорт қилувчи давлатлар томонидан тузилган тарихдаги энг йирик келишув 2016 йилда Россия ОПЕК билан ҳамкорлик қилишга рози бўлганда тузилганди.
Ўшанда Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини нафақат ихтиёрий равишда қисқартиришга келиша олишган, балки бунга ОПЕКга кирмайдиган ўнлаб давлатларни жалб қила олишганди.
2017 йилдан келишув ўз самарасини бера бошлаган ва шундан бери нефть нархи 50-70 доллар атрофида сақланиб келинаётганди.
3 йил ичида битим параметрлари бир неча бор ўзгарган, бироқ 2020 йил марти бошида уни узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Бу нефть нархларининг қулашига олиб келиб, тарихда илк бор нефть нархи бир кун ичида 30 фоизга қадрсизланган ва 31 долларни ташкил қилган.
Марть охирига келиб нефть янада арзонлашиб, 22 долларгача тушиб кетди.
Таҳлилчилар фикрича, нефть нархи қулашига ОПЕК+ битими барбод бўлгани эмас, балки коронавирус пандемияси ортида талаб мислсиз пасайгани асосий сабаб ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026