Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин ҳолатида божхона тушумлари қандай бўлади?
Коронавирусга қарши кураш бўйича навбатдаги брифинг якунида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов билан карантин ҳолатининг божхона фаолиятига таъсири ҳақида суҳбатлашдик:
– Коронавируснинг Ўзбекистон республикаси импорт оқимига таъсирига келсак, карантин ҳолати эълон қилинган 16 мартдан бошлаб жисмоний шахсларнинг божхона постлари орқали ҳаракатланиши тўхтатилди. Аммо бу чекловлар халқаро юк ташувларни амалга оширувчи темирйўл, автотранспортда юк ташишларга умуман таъсир қилмади. Барча товарлар белгиланган тартибда, озиқ-овқат маҳсулотлари устувор тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтмоқда. Иш тун-у кун ташкил қилинган, ҳужжатлаштириш электрон тарзда амалга ошириляпти, тўловлар учун ҳам барча мобил иловалар ишга туширилган.
Ҳозирги кунда Афғонистон, Эрон, Италия каби давлатлардан товарлар кириши чекланган. Лекин бу умумий импорт ҳажмига таъсир этмайди. Умумий божхона тўловларига қисман таъсир қилса-да, бу бошқа томондан қопланиб кетади – деди Фарҳод Олимжонов.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
20:49 / 29.05.2026