Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ўш шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қўшни Қирғизистон Республикасига COVID-19 касаллигини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Фото: ЎзА
Гуманитар кўмак «Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами» шиори остида ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, коронавирус тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.



Инсонпарварлик ёрдами ортилган махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олган.
Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тасарруфидаги «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ ҳамда Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан Қирғизистонга экспресс-тестлар ва индивидуал ҳимоя воситалари тақдим этилган эди.
Мавзуга оид
17:38 / 09.02.2026
«Бишкеклик маняк» тергов изолятори камерасида жонсиз ҳолда топилди
21:14 / 04.02.2026
АҚШ узоқ вақт давомида Марказий Осиёга етарлича эътибор бермади – Гор
20:49 / 02.02.2026
Европарламентда Европа Иттифоқининг Қирғизистонга нисбатан сиёсати танқид қилинди
13:10 / 02.02.2026