Жаҳон | 23:53 / 06.04.2020
12336
1 дақиқада ўқилади

Туркияда коронавирусдан тузалганлар сони 1,3 минг кишидан ошди

Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, мамлакатда COVID-19дан тузалишлар сони ўсиши тезлашган.

Фото: EPA

Туркияда коронавирус эпидемияси бошланганидан буён 1326 нафар бемор тузалди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 1415 киши интенсив терапия бўлимларида қолмоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда COVID-19дан тузалишлар сони ўсиши тезлашган.

Кожанинг маълумот беришича, охирги суткада мамлакатда 75 бемор вафот этган, қурбонлар сони 649 нафарга етган.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш бўйича 30217 та ҳолат қайд этилган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид