16:46 / 09.04.2020
9501

Бангкокда COVID-19 сабабли алкоголь сотуви тақиқланди

Айни пайтгача Районг, Супханбури, Сурин, Лампхун, Саконнакхон, Пхитсанулок, Бурирам, Накхонпатхом, Мукдахан, Самутсонгкрам провинциялари ва Чиангмай шаҳрида алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланганди.

Фото: РИА Новости

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри маъмурияти коронавирус эпидемиясига қарши курашиш доирасида 10 апрелдан 20 апрелгача шаҳар ҳудудида алкоголь маҳсулотлари сотувини тақиқлади. Бу ҳақда Таиланд ҳукумати матбуот котибининг ўринбосари Ратчада Тханадирек ўзининг Twitter-аккаунтида маълум қилди.

"Яна бир террирториал ҳудудда алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланди: Бангкокда 10 апрелдан 20 апрелгача тақиқ жорий этилди", - деб ёзди у.

Айни пайтгача Районг, Супханбури, Сурин, Лампхун, Саконнакхон, Пхитсанулок, Бурирам, Накхонпатхом, Мукдахан, Самутсонгкрам провинциялари ва Чиангмай шаҳрида алкоголь маҳсулотлари сотуви тақиқланганди.

Таиланд ҳукумати алкоголь сотувини тақиқлаш спиртли ичимликлар  ичиш билан боғлиқ бўлган турли зиёфат ва йиғинларнинг тўхтатилиши ҳисобига ўзини-ўзи изоляция қилиш режимини бузиш ҳолатлари камайишига олиб келади деб ҳисобламоқда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top