Жаҳон | 21:04 / 11.04.2020
18749
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавирусдан тузалган 91 киши уни қайта юқтириб олди

Фото: REUTERS/Kim Hong-Ji

Жанубий Кореяда коронавирусдан тузалган 91 киши уни қайтадан юқтириб олди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap News нашри хабар берган.

«90 нафардан ортиқ фуқаро касалликдан тўлиқ даволангач, уни қайта юқтириб олган», дейилади хабарда. Жанубий Корея касалликни профилактика ва назорат қилиш маркази ҳам бу маълумотни тасдиқлаб, COVID-19 инфекциясидан даволанган 91 киши карантиндан чиққач, вирусни қайта юқтириб олганини хабар қилган.

Жанубий Корея коронавирусга қарши энг самарали курашган давлатлардан бири сифатида эътироф этилган, мамлакатда барчадан ёппасига коронавирусга тест олингани унинг тарқалишига тўсиқ бўлгани айтилганди. Шундай бўлса-да, айни дамда бу мамлакатда COVID-19 юқтирганлар сони 10 мингдан ошиб кетди. Ўлим ҳолатлари эса 211 тани ташкил этмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид