Ўзбекистонда Аи-91 маркали бензин нархи 200 сўмга арзонлашади
«Ўзбекнефтгаз» ёнилғи қуйиш шохобчаларида 13 апрель, душаба кунидан бошлаб АИ-91 маркали бензиннинг 1 литри 200 сўмга арзонлашиб, 5600 сўмдан сотила бошланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: REUTERS/Edgard Garrido
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Аи-92 маркали бензин нархи ҳам 200 сўмга пасайиб, 26 мартдан 6000 сўм қилиб белгиланган эди.
Ўшанда компания хабарида бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилиши айтилганди.
Апрель ой бошида Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилиниши маълум бўлди. Президент қарорига мувофиқ, 1 майдан Аи-80 маркали бензин ва дизель ёнилғиси биржа савдолари орқали сотила бошланади.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрича, ёқилғи бозорига кириш учун тўсиқлар олинмас экан, қўйилган мақсадга эришиш қийин бўлади.
«Рақобат чекланиши ва бозорга янги ўйинчилар киришини регуляция қилиш нарх учун яхши иш бўлмайди. Бензин ишлаб чиқариш ва сотишдан давлат батамом чиқиб кетишини таъминлаш керак.
Агар бу бозорни тўлиқ рақобатли ва нарх эркин белгиланадиган бозорга айлантирмасак, ҳозирги нархларни эркинлаштиришнинг маъноси қолмайди», деб ёзади Ҳошимов Telegram-каналида.
Қўшимча қилиш жоиз, сўнгги бир ой давомида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаши кузатилди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади

13:23 / 10.03.2025