Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳам 4 нафар бемор бутунлай соғайди
Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг тўрт нафари тўла соғайиб реабилитацияга ўтказилди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, улар билан биргаликда беморларнинг соғайиб кетиши учун бор кучи ва маҳоратини ишга солиб иш олиб борган 116 нафар шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари ҳам реабилитация қилинган.


Соғайганларнинг икки нафари Андижон шаҳридан бири 38 ёшда, яна бири 43 ёшда бўлган аёллардир. Икки нафари эса Андижон туманида яшовчи 47 ва 48 ёшли аёллар. Уларнинг барчаси тиббиёт соҳаси ходимлари ҳисобланади.


Беморлар 29 март куни шифохонага олиб келинган эди. Муолажалар давомида олинган таҳлил натижалари улар бутунлай соғайиб кетганини кўрсатган.
Шифокорлар ва беморлар вилоят ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида соғломлаштириш учун ажратилган масканларга кузатилган.




Бугун Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида икки нафардан бемор тузалгани тўғрисида хабар берилганди. Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниб, даволангач соғайиб кетганлар сони 74 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ жами 97 ҳолат қайд этилган ва шундан 78та ҳолатда тиббиёт ходимлари касалланган, шундан 56 нафари шифокорлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026