Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин вақтида ишлаётган ЯТТлар қатъий солиқни тўлиқ миқдорда тўлайди - ДСҚ
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров карантин вақтида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ижтимоий солиқни тўлиқ миқдорда тўлашини маълум қилди.
«2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси 50 фоизга пасайтирилди. Яъни фуқаро ойига 223 минг сўм ўрнига 111,5 минг сўм тўлайди. Лекин фаолият юритаётган ЯТТлар қатъий белгиланган солиқни тўлиқ миқдорда тўлаб бориши лозим.
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига асосан, Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига қатъий белгиланган солиқ миқдорларини 30 фоизгача пасайтириш ҳуқуқи берилди. Бунинг учун, ҳудудий ҳокимликларда ташкил этилган ишчи гуруҳига мурожаат қилиш керак.
Агар, ЯТТ карантин муносабати билан фаолиятини тўхтишга мажбур бўлган бўлса, бу ҳақида солиқ органини электрон хабарнома юборган ҳолда хабардор этиши ва солиқ тўловларини тўхтатиш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиб, гувоҳномасини топшириши талаб қилинмайди», дея қўмита расмийси сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026