Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда коронавирус сабабли 400 млн туп гул йўқ қилинди
Мамлакат йилнинг бу даврида Голландиянинг энг оммабоп диққатга сазовор маскани – Лисседаги лолазорларни кўриш учун келадиган туристлардан маҳрум бўлди.
Нидерландиядаги гулчилик компаниялари коронавирус пандемияси шароитида гулга бўлган талаб пасайганлиги сабабли 400 миллион туп гулни йўқ қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар берди.
Катта зарар кўраётганлар фақат гул етиштирувчилар ва гул дўконлари эгаларигина эмас. Мамлакат шунингдек, йилнинг бу даврида Голландиянинг энг оммабоп диққатга сазовор маскани – Лисседаги лолазорларни кўриш учун келадиган туристлардан маҳрум бўлди.
Нидерландиядаги "Кёкенхоф" қироллик гуллар боғи бу йил эшикларини очмади, бу 25 миллион доллар зарар дегани.
Охирги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 25,5 мингдан ошган, 2737 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026
“Асирларнинг калла суягини экспонат қилишган” – ўзбеклар кўмилган Амерсфортдаги ўлим лагери
16:35 / 25.05.2026