Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Тез тиббий ёрдам» машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бугун, 14 апрель куни пойтахтнинг Нурафшон ва Чиғатой кўчаларини кесишмасида “Тез тиббий ёрдам” машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан кўриниб турибдики, тез тиббий ёрдам хизматининг янги русумдаги автомобилига олд ва ён томонлардан жиддий зарар етган ва машина ағдарилган. Катта эҳтимол билан ЙТҲ азалий муаммо – тез ёрдам машинасига йўл бериш маданияти йўқлиги туфайли келиб чиққан.

Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар ёки вафот этганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас, ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026