Жаҳон | 06:59 / 16.04.2020
10998
1 дақиқада ўқилади

БААда мингдан ортиқ бемор коронавирусдан даволаниб чиқди

Бирлашган Араб Амирликлари соғлиқни сақлаш ва профилактика қилиш вазирлиги томонидан мингдан зиёд бемор коронавирусдан тузалиб чиққани маълум қилинаётган бўлса-да, сўнгги суткада янги юқтириш ҳоллари бўйича рекорд ўрнатилган — 432 киши.

Фото: Flickr / 5DII

«Турли миллатлар орасидан 432 кишида коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқланган, уларнинг барчаси зарур тиббий назорат остида ушлаб турилибди. COVID-19 касаллиги тарқала бошлаганидан буён БААда юқтирганларнинг жами сони 5365 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 1034 нафари тузалиб чиқди», — деб ёзмоқда БАА ССВ ўз Твиттерида.

Вазирлик коронавирус келтириб чиқарган асоратлар оқибатида сўнгги суткада яна 5 киши вафот этган ва қурбонларнинг умумий сони 33 кишига етган.

Дубай амирлик-шаҳрида ҳаракатланиш учун 24 соатлик тақиқ жорий этилди, аҳоли фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга боришга изн берувчи махсус рухсатномалар орқали ўз уйларини тарк этишлари мумкин. Пойтахт Абу-Дабида хорижий ишчиларга шаҳар чегарасидан чиқиш ва ўзи яшаётган ҳудудни тарк этиш тақиқлаб қўйилди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид