Ўзбекистон | 12:07 / 17.04.2020
3767
3 дақиқада ўқилади

Бўстон туманида 5та йирик лойиҳа амалга оширилади

Андижон вилояти Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилояти Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:

2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари;

2020-2022 йилларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар;

Дастурни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тизимли назорат қилинишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси таркиби.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Бўстон туманида уй-жойга муҳтож бўлган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида “Бўстон пахта тозалаш” АЖнинг устав фондига киритилмаган бўш турган “Қуртхона” биносини Бўстон тумани ҳокимлиги балансига ўтказиш чораларини кўради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Бўстон туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринларни яратиш мақсадида қўшимча равишда ҳар бирининг қиймати 5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 та йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК босқичма-босқич Бўстон тумани марказини канализация тармоқлари билан таъминлайди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Бўстон тумани ҳокимлиги билан биргаликда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантиради.

Бунда, аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид