Ўзбекистон | 10:26 / 17.04.2020
44988
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида ер силкиниши қайд этилди

Тошкент вақти билан соат 09:34да Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди 

Фарғона водийсида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

2020 йил 17 апрель куни Тошкент вақти билан соат 09:34да Ўзбекистонда ер силкиниши содир бўлди. Координаталар 41,02 градус шимолий кенглик, 71,75 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 214 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 7 км, 4 балл.
Андижон: 57 км, 2 балл.
Фарғона: 71 км, 2 балл.

Мавзуга оид