ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари рўй берди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Вазирлик хабарига кўра, подполковник Умидбек Купалович Нуруллаев ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар У.Нуруллаев Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш (Олмалиқ шаҳри) Маркази бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Капитан Акмал Акромович Болтабоев ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари - режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи - шифокор лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Болтабоев Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимида хизмат қилган.
Полковник Гапур Бекчанович Курамбоев Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Г.Курамбоев Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Майор Дилшодбек Одилжонович Қўчқоров Андижон вилояти ИИБ, Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Д.Қўчқоров Тиббиёт бўлими ҳарбий-тиббий комиссия раиси лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Исмоил Исоқулович Омонов Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар И.Омонов Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Полковник Актамали Бектошевич Бешимқулов Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Бешимқулов Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024