Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанднинг яна бир туманида ҳоким ўзгарди
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Нажмиддин Сулаймонов / Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Манбада айтилишича, Оқдарё туманида ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё тумани ҳоким этиб таcдиқланган. Тайинлов маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам қатнашган. Маълумот учун, 2018 йилдан буён Феруз Абилов Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. Хабарда Абилов бошқа ишга ўтказилгани айтилган.
Бугун, 18 апрель куни Самарқанд вилоятининг яна бир туманида ҳоким ўзгарган ва шу вақтгача Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаб келган Қаюм Собиров Жомбой тумани ҳокими этиб тасдиқланганди. У ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ҳамза Тўйчиевнинг ўрнини эгаллади.
Мавзуга оид
17:41 / 22.02.2025
Самарқанд шаҳри ва бир неча туманлар чегаралари ўзгартирилади
16:11 / 06.02.2025
Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
11:32 / 10.07.2024
Самарқандда бошқарувни йўқотган Нексия-3 каналга қулаб оқиб кетди
10:53 / 29.01.2024