Самарқанд шаҳри ва бир неча туманлар чегаралари ўзгартирилади
Зарафшон дарёси қирғоғи бўйлаб «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплекси барпо этилиши сабабли, шаҳар ва туманларнинг чегаралари ўзгартирилади.
Сенатнинг мажлисида Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш масаласи маъқулланди.

«Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Самарқанд шаҳридан ўтган Зарафшон дарёси қирғоғи бўйлаб 15 км узунликдаги масофада қиймати 10 млрд долларлик «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш режа қилинган.
Сенаторлар кўриб чиққан масалада Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 243 гектар, Самарқанд туманидан 170 гектар, жами 413 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.
Натижада амалдаги 252 гектардан иборат «Ширин» мавзеси ҳудуди кенгайтирилиб, жами 665 гектар майдонни ташкил этади.
Муҳокамалар жараёнида тасдиқланган мастер режа бўйича ҳудудда 180 минг аҳолига мўлжалланган жами 60 мингта хонадондан иборат 254 та кўп қаватли уйлар, 45 та ижтимоий соҳа объекти қурилади.
Мазкур «Ширин» шаҳарчасида бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари аниқ режалаштирилган ва қурилиш ишлари 3 та босқичда олиб борилади.
Таъкидланишича, сенаторларнинг якдил фикрига кўра, вилоятдаги чегараларнинг ўзгартирилиши Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид

11:20 / 26.03.2025
Самарқандда йўлдаги кўлмакда чўмилган эркак 10 суткага қамалди

17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди

17:24 / 22.03.2025
Мирзиёев Самарқандда халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

16:10 / 22.03.2025