Жаҳон | 00:55 / 19.04.2020
4254
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони 15 мингдан ошди

Фото: Lee Smith / Reuters

16 апрель куни мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб март ойида жорий этилган карантин муддатини яна уч ҳафтага узайтирди.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакатда ўтган суткада 888 киши коронавирусдан вафот этган. Шу тарзда жами вафот этганлар сони 15 644 кишига етди. 

Жонс Ҳопкинс университети берган маълумотга кўра, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар сони 115 мингдан ошган.

Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда кўчада икки кишидан ортиқ бўлиб тўпланиш тақиқланди. Шу билан бирга, барча ноозиқ-овқат дўконлари, кутубхоналар, диний муассасалар, спорт заллари ёпилди. 

Аҳолига зарур ҳолатларсиз кўчага чиқмаслик тавсия этилган.

16 апрель куни мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб март ойида жорий этилган карантин муддатини яна уч ҳафтага узайтирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид