Ўзбекистон | 15:54 / 19.04.2020
35871
1 дақиқада ўқилади

Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади – ИИВ

Карантин пайтида амал қилиш муҳлати тугайдиган рухсат берувчи характерга эга бўлган ҳужжатлар муддати жорий 2020 йил 1 июлигача узайтирилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Фото: KUN.UZ

«Фуқаролардан жуда кўп саволлар асосан транспорт воситасига тегишли ҳужжатларни муддати ўтган муносабати билан, автотраспорти ҳайдай олмаётганликлари, масалан, транспортнинг техник кўрик муддати ўтгани муносабати билан кўчада жаримага тортилиши масалалари кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда», дея Шоҳрух Ғиёсовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазирлик расмийси АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, қуйидаги ҳужжатларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан юридик ва жисмоний шахсларга жавобгарлик ва бошқа таъсир чоралари қўлланмайди:

  • барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар);
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшашига рухсатнома);
  • автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, ишончнома, техник кўрикдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар). 
Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид