Жаҳон | 20:00 / 20.04.2020
3618
1 дақиқада ўқилади

Чилида коронавирусдан соғайганларга гувоҳнома берилади

Чили ҳукумати дунёда биринчи бўлиб коронавирусдан соғайган фуқароларга гувоҳнома беришни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб BioBioChile радиоси хабар берди.

Фото: Reuters

Гувоҳнома коронавирусдан тўлиқ соғайганларга берилади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, уларда касалликка нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, улар камида бир йил давомида коронавирус ташувчилари бўлишмайди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, касалликдан соғайганларда иммунологик хотира ривожланади ва уларнинг қайта касалланиши деярли нолга тенг.

Радионинг хабар беришича, ўз навбатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсонда коронавирусга қарши антитаначаларнинг бўлиши унда касалликка нисбатан иммунитет ҳосил бўлишини юз фоиз кафолатламайди деган фикрда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид