Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди
Президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4683-сон қарори билан Нарзулло Наимович Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нарзулло Обломуродов айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси Халқ қабулхоналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.
Шунингдек, президентнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4683-сон қарори билан Исломбек Исмоилович Боқижонов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Исломбек Боқижонов айни пайтга қадар Самарқанд шаҳри ҳокимлиги қошидаги “Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган эди.
Мавзуга оид
17:08 / 04.12.2025
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
12:48 / 27.11.2025
Маҳмуд Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 25.11.2025