Ноутбук сумкасига яширилган опий фош қилинди
Автомашина салонидаги ноутбук сумкасида полиэтилен пакетга ўралган 202,7 гр.“опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам кураш олиб борилмоқда – дея маълумот берилади Божхона қўмитаси хабарида.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонидаги ноутбук сумкасида полиэтилен пакетга ўралган 202,7 гр.“опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борилаётган синовли кунларда, ушбу шахс қонун-қоидаларни менсимасдан автомашинани ноқонуний равишда бошқариб, жиноят содир этганлиги ачинарлидир.
“Қилмиш-қидирмиш” деганларидек, энди ушбу шахс ўз қинғирликлари учун қонун олдида жавоб беради.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:53 / 25.01.2024
Хоразмда цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг «опий» топилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
16:04 / 21.12.2023
Фарғонада хонадонида 1 кило опий сақлаб келган шахс қўлга олинди
11:41 / 12.08.2023