Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темир йўлларда почта ташиш қоидалари тасдиқланади
Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Темир йўлларда почтани ташиш ва почта вагонларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Темир йўлларда почтани ташиш, почта вагонларидан фойдаланиш миллий оператор билан ташувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Халқаро почта алмашинуви пунктлари томонидан почтани ташиш ва алмашиш тартиби Умумжаҳон почта иттифоқининг актлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Почта миллий операторнинг почта вагонларида, шунингдек,йўловчи, тезюрар ва почта-багаж поездларига қўшиладиган ташувчининг вагонларида ташилади.
Почтани почта вагонларида ташиш Ўзбекистон Республикаси темир йўлларининг барча линиялари бўйлаб амалга оширилади.
Почта вагонларида ва бошқа вагонларнинг махсус мослаштирилган жойларида ташилаётган почта алоқа ходимлари томонидан кузатиб борилади. Оддий багаж вагонларда почта ҳам алоқа ходимларининг кузатувида, ҳам уларнинг кузатувисиз ташилади.
Таркибига почта вагонлари уланадиган поездларнинг рўйхати миллий оператор томонидан ташувчи билан келишилган ҳолда белгиланади.
Таркибига почта вагонлари уланган поездларнинг қатнов жадвали ўзгарган ҳолатлар тўғрисида ташувчи янги жадвалнинг амалга кириш муддатидан камида беш кун олдин миллий операторни хабардор қилади.
Почта алмашинуви белгиланган темир йўл бекатларида таркибида почта вагонлари бўлган поездлар почтани юклаш ва тушириш имконияти мавжуд бўлган махсус йўлга қабул қилинади.
Поездлар бошқа йўлга қабул қилинган ҳолатларда, шунингдек, таркибнинг бекат ўқига нисбатан белгиланмаган жойда тўхтаганида бекат бўйича навбатчи бу тўғрида почта вагонлари билан почта алмашинувини амалга ошираётган алоқа ходимларини олдиндан хабардор қилади ва почта вагонининг тўхташ жойини кўрсатади.
Почта алмашинуви жадвалда белгиланган тўхташ вақтида амалга оширилиши керак. Почтанинг тайёр эмаслик сабабларига кўра поездларнинг ушланиб қолишига йўл қўйилмайди.
Кечикиб келган почта ташиладиган поездларнинг тўхтаб туриш вақти қисқартирилганида бу тўғрисида поезд бошлиғи почта вагони бошлиғини, бекат бўйича навбатчи эса – бекатда почта алмашинувини амалга оширувчи шахсни хабардор қилиши шарт. Бунда кечикишни (ушланиб қолишни) бартараф қилиш мақсадида бекат бўйича навбатчи ушбу поезднинг қисқарган тўхтаб туриш вақтини кўрсатиши керак. Поездларнинг тўхтаб туриш вақтининг давомийлигини беш дақиқадан кам вақтга, шунингдек, график бўйича белгиланган тўхтаб туриш вақти беш дақиқадан кам вақтни ташкил этувчи ҳар қандай тўхтаб туришларни қисқартирилишига йўл қўйилмайди.
Миллий оператор ва ташувчи ўртасидаги шартномага мувофиқ, бекат бўйича навбатчилар почта алоқаси объектлари ходимларини уларнинг сўровларига кўра почта ташувчи поездларнинг қатнов вақтлари тўғрисидаги маълумот билан таъминлайдилар.
Ташувчига тегишли бўлган бино ва иншоотларни ижарага олиш, почта вагонларини таъмирлаш, уларни юклаш ва туширишга бериш муддатлари ҳамда темир йўлларда почта вагонларига техник хизмат кўрсатиш бўйича бошқа масалалар қўшимча шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Почта вагонларида тарқатиш учун қабул қилинган почта Умумжаҳон почта иттифоқининг актларига ва почта алоқаси соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ташилади.
Почта вагонларида почта алоқасининг объектлари фаолиятига тааллуқли бўлмаган юкни фақат миллий оператор рухсати билан ташишга йўл қўйилади.
Почта, поезд бекатга келгунига қадар камида ўн дақиқа олдин, почта алоқаси ходимлари томонидан почта вагонининг тўхташ жойига етказиб берилиши керак.
Мавзуга оид
09:04 / 11.06.2026
Ташкилотлар корпоратив почталарига киберҳужумлар кузатилмоқда
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026