Жаҳон | 17:30 / 24.04.2020
14551
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Европадаги карантин чораларини танқид қилди

Александр Лукашенко аввалроқ коронавирусни «енгил грипп» деб атаган ва аҳолини хавотирланмасликка чақирганди.

Фото: kremlin.ru

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбий Европанинг коронавирусга қарши курашдаги тажрибасини танқид остига олди. Лукашенконинг чиқишини СТВ телеканали ўзининг YouTube-каналига жойлади.

Лукашенконинг фикрича, карантин иммунитетни сусайтиради ва руҳий соғломликни заифлаштиради, бунинг натижасида одам коронавирусга осон чалинувчан бўлиб қолади.

«Иккинчи тўлқин юз берганидан заифлашган, хонадонларидан кўчага чиққан одамлар вирус юқтиради. Вирус эса қурбонларини кутмоқда», — деди у.

У иммунитети сусайган одамлар карантиндан кейин яна вирусга чалинадиган бўлса чеклов чораларидан не наф, дея савол берди.

Лукашенко аввалроқ коронавирусни «енгил грипп» деб атаган ва аҳолини хавотирланмасликка чақирганди.

Айни вақтда Беларусда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилмоқда, бироқ ҳукумат карантин жорий қилинмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид