Йил бошида номинал ЯИМ ҳажми 2 фоизга ошган — Давстатқўм
2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 110,5 трлн сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-марти билан таққослаганда 4,1 фоизга ўсди
Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йил январь-март ойлари якунларига кўра, ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 55,7 трлн сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида – 44,1 трлн сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди, маҳсулотларга соф солиқлар эса 10,6 трлн сўмни ташкил этди.
2020 йил январь-март ойларида ЯИМ ўсиши 2019 йил январь-мартдаги 5,7 фоиз ва 2018 йил январь-мартдаги 5,6 фоизга нисбатан 4,1 фоизгача секинлашди. Шу билан бирга, ЯИМ дефлятор индексида ҳам 2019 йил январь-мартдаги 121,3 фоиз ва 2018 йил январь-мартдаги 136,7 фоизга нисбатан 2020 йил январь-март ойларида 114,1 фоизгача секинлашиш кузатилди.
Кузатилаётган даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ЯИМ ҳажми 11,5 млрд долларни ташкил этди (2019 йилнинг январь-мартида – 11,1 млрд долл.).
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 3,2 млн сўмни (ёки 341 доллар эквивалентида) ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йил январь-март ойлари билан таққослаганда 2,0 фоизга ўсди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши 2018- ва 2019 йил январь-март ойларида мос равишда 3,9 фоиз ва 3,8 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
13:44 / 21.11.2024
2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
11:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда бу йил ЯИМ ҳажми 110 млрд долларга етиши кутилмоқда
17:42 / 14.11.2024