Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади.
Президентнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланган.
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва жамоат ташкилотларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг қарорлари билан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари аъзолигига, қоида тариқасида, давлат органлари ва жамоат ташкилотларида, маҳаллаларда намунали хизмат кўрсатаётган хотин-қизлар, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли ва ташаббускор аёллар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, намунали фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари қабул қилинади;
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда оилаларни мустаҳкамлашга, шунингдек ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга ҳамда ижтимоий фаолликларини ошириш масалаларига устувор аҳамият қаратади;
ўз фаолиятида ижобий натижаларга эришган Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари маҳаллий бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Белгиланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар)лардаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
15:00 / 26.08.2022
Қуйи Чирчиқда калтакланган аёл эртаси куни эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
11:57 / 25.08.2022
Хотин-қизларга берилган тавсиянома ўқишга кирганликни англатмайди — баллар қандай ҳисобланади?
17:33 / 24.08.2022