Жаҳон | 08:46 / 27.04.2020
4981
1 дақиқада ўқилади

Хитой Саудия Арабистонига коронавирусга 9 млнта тест етказиб беради

Саудия Арабистони ва Хитой коронавирусга тестлар ва бошқа тиббий қурилмалар етказиб бериш бўйича 265 млн долларлик келишув тузди. 

Фото: REUTERS

Бу ҳақда SPA ахборот агентлиги хабар берди. Келишувга кўра, Хитой Саудия Арабистонига 9 млнта тест етказиб беради. 
        
Подшоҳлик бунгача АҚШ, Швейцария ва Жанубий Кореядан умумий ҳисобда 14,5 млнта тест сотиб олган. 

Айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 3 млнга яқинлашиб қолди, ундан 206 мингдан кўпроқ киши вафот этган, 880 минг киши соғайиб кетган. Жумладан, Саудия Арабистонида касалланганлар сони 17522 нафарни, вафот этганлар сони 139 нафарни ташкил қилмоқда.   

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид