07:23 / 28.04.2020
17226

АҚШда коронавирус юқтирганлар сони миллиондан ошди

Фото: Reuters

АҚШда коронавирус юқтирганлар сони миллион кишидан ошди. 27 апрелда мамлакатда 22,9 минг янги ҳолат аниқланди ва шу тариқа вирус юқтирганлар сони миллиондан ошди. Worldmeters маълумотига кўра, 28 апрель 06:00 (Тошкент вақти билан) ҳолатида АҚШда 1 миллион 10 123 кишида коронавирус аниқланган. Бу дунёдаги вирус юқтирганларнинг учдан бири дегани.

27 апрель куни бутун дунёда касаллик юқтирганлар сони 3 миллиондан ошди. АҚШдан кейин энг кўп касалланганлар сони Испанияда қайд этилган (229 422). Италияда эса касалланганлар сони 200 мингга яқинлашди. Кейинги ўринларда эса ҳамон Франция (165 842), Германия (158 758) ва Буюк Британия (157 149) бормоқда.

Бугун коронавирус юқтирганлар сони бўйича касаллик илк марта аниқланган Хитойни ортда қолдирган мамлакатлар сони 9тага етди. Россияда бир кунда 6 мингдан кўпроқ ҳолат аниқланиб, мамлакат бу борада Хитойдан ўтиб кетди. Россияда айни дамгача 87 мингдан кўпроқ киши коронавирус юқтирган.

Бразилияда ҳам кескин ўсиш сақланиб қолди. Бу мамлакатда кунлик ўсиш 3,6 мингдан ошиб, умумий касалланганлар сони 67 мингга яқинлашди. Бу борада Жанубий Американинг бошқа давлатлари Бразилияга яқинлаша олмайди. Масалан, Бразилияга энг яқин кўрсаткич Перуда (28 минг) қайд этилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top