Жаҳон | 21:23 / 28.04.2020
11138
1 дақиқада ўқилади

Испанияда болага бирваракайига 6 та тана аъзоси кўчириб ўтказилди 

Испанияда тана аъзолари кўчирилишига ўз навбатини 3 йил кутган болага бирваракайига 6 та аъзо кўчириб ўтказилди.

Иллюстратив фото

Бу ҳақда Europa Press нашри хабар берди

Барселонада яшовчи Виктор исмли бола ўз навбати келгунча кунига 18 соат давомида парентерал овқатланишни таъминловчи қурилмага улаб қўйилган. 

Болага ошқозон, жигар, 12 бармоқли ичак, ингичка ичак ҳамда қисман йўғон ичак ва ошқозоности безини кўчириб ўтказишга тўғри келган. Жарроҳлик амалиёти Мадриддаги Hospital La Paz клиникасида февраль охирида ўтказилган.

Боланинг онаси ҳомиладорлигининг 27-ҳафтасида ўғлида гастрошизис нуқсони борлигидан хабар топган. Бу олд қорин девори нуқсони бўлиб, унда ичак ва бошқа аъзолар теридан ташқарига чиқиб қолади. 

Бола аъзолар кўчириб ўтказилгандан 2 ой ўтиб шифохонадан чиқарилган. У ҳозир уйида тикланмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид