11:10 / 28.04.2020
11119

Ўзбекистон Афғонистонга тезюрар юк поездлари қатновини йўлга қўйди

Эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Афғонистоннинг “Ҳайратон” станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди. 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.

“Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан “Ҳайратон” станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда”, - дейилади маълумотда.

Билдирилишича, мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди.

Top