Жаҳон | 12:00 / 30.04.2020
94609
2 дақиқада ўқилади

Риши Капур вафот этди

Болливудлик актёр Риши Капур 68 ёшида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги клиникада вафот этди. NDTV телеканалининг пайшанба куни хабар беришича, актёрда саратон касаллиги бўлган.

Фото: Getty Images

Риши Капур - актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли. Уни кўплаб вакиллари Болливудда суратга тушган Капурлар оиласининг катта авлодидаги сўнгги юлдуз деб аташган.

Оилада Чинту деб лақаб қўйилган Риши Капур биринчи жиддий ролини отасининг «Менинг исмим Масхарабоз» (Mera Naam Joker, 1970) фильмида ўйнаган, унда совет актёрлари, шу жумладан цирк актёрлари ҳам роль ижро этган. Ёш актёр учун биринчи катта муваффақият отаси Раж Капур режиссёр бўлган «Бобби» (Bobby, 1973) фильмидаги ролидан кейин келди. Ўшанда Риши Ҳиндистонда йил актёри деб тан олинган. Чинту анъанавий равишда ҳинд киноси учун муҳим бўлган романтик севишганлардан бирининг ролини ўйнаган.

Шунингдек, Риши Капур «Қасоскор» (Barood, 1976), «Амар, Акбар, Антони» (Amar, Akbar, Antoni, 1977), «Севги касали» (Prem Rog, 1982), «Чандни» (Chandni, 1989), «Кўр муҳаббат» (Fanaa, 2006) ва бошқа фильмларда суратга тушган.

Мавзуга оид