Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида карантин қоидалари қатъийлигича қолади
Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида 30 апрелдан бутун республикада эълон қилинган, айрим чекловларнинг юмшатилиши қоидаси амал қилмаслиги айтилмоқда.
Самарқанд вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига кўра вилоятнинг Тойлоқ ва Оқдарё туманларида, Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Жомбой туманларининг Тойлоқ тумани билан чегарадош ҳудудлари ҳамда мазкур туманларда, шунингдек Булунғур туманининг айрим жойларида карантин қоидалари юмшатилмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча 30 апрель соат 01:00 ҳолатига Самарқанд вилоятида жами 80та коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг 11 нафари тузалган. Вилоятлар кесимида тузалишлар сони бўйича Самарқанд 14 фоизлик кўрсаткич билан сўнгги ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
18:37 / 02.05.2026