Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги бир нечта шаҳарда илк бор карантин чоралари жорий этилди
Бразилия президенти Жаир Болсонару эса вазиятни ҳали ҳам жиддий қабул қилмаяпти ва тезроқ одатий ҳаёт тарзига қайтишни талаб қилмоқда.
Бразилияда коронавирус эпидемияси авж олиши муносабати билан бир нечта шаҳарда илк бор карантин чоралари жорий этилди. Мараньян штати маъмурий маркази Сан-Луис ва штатнинг яна учта шаҳрида 5 майдан бошлаб ўта зарур бўлмаган ҳар қандай фаолият тури ўн кунга тўхтатилди. Бу ҳақда Сан-Луис суди қарорида айтилмоқда.
Қайд этилишича, Сан-Луисдаги давлат клиникаларининг интенсив терапия бўлимларидаги барча 112та жой беморлар билан тўлган. Дуглас ди Мелу Мартинс G1 интернет порталига интервью берар экан, "кимлардир ўлаётганида бошқалар ўйин-кулги қилаётгани" сабабли ушбу қарорни қабул қилганини айтди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 85 мингдан ошган, 5901 киши вафот этган. Кўплаб шаҳарларда касалхоналарда беморларга жой қолмаган, вафот этганларни кўмиш учун умумий қабрлар қазилмоқда.
Бразилия президенти Жаир Болсонару эса вазиятни ҳали ҳам жиддий қабул қилмаяпти ва тезроқ одатий ҳаёт тарзига қайтишни талаб қилмоқда.
Болсонару 30 апрель куни Порту-Алегри шаҳрида генераллардан бирининг шарафига уюштирилган маросимда қатнашди. Бошқа генераллар маросим қаҳрамони билан тирсаклари орқали кўришган бир пайтда ниқобсиз Болсонару барча билан намойишкорона тарзда қўл сиқишиб кўришди.
Аввалроқ Жаир Болсонару эпидемияни «кичикроқ грипп» деб атаган ва штатлар губернаторларини чеклов чоралари киритгани учун танқид қилганди.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026