Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда коронавирусга чалинган бемор қолмади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарёда коронавирусга чалинган беморларнинг сўнггиси ҳам тузалгани тўғрисида маълумот берди. Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 1134 нафарга етди.
«Юртимизда коронавирус инфекциясидан холи бўлган ҳудудлар сафининг кенгайиб бораётгани эътибор молик. Ҳозирча Қашқадарё вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан холи ҳудудга айланмоқда.
Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор (эркак) 36 ёшда бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, ушбу инфекцияни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Эндиликда вилоятда барча беморлар буткул соғайиб, Қашқадарё Жиззах вилоятидан кейин коронавирусдан холи бўлган иккинчи ҳудудга айланди.
- 1 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2046тага етди. Ўтган вақт давомида беморларнинг 9 нафари вафот этди, жами 1134 киши тузалди. Айни вақтда шифохоналарда 903 бемор қолмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026