14:41 / 02.05.2020
5113

Автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконига ўғирликка кирган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 28 апрель куни М.Д. Фарғона вилояти Бешариқ тумани Дўстлик кўчасида жойлашган Н.И.га тегишли автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконига эшик қулфини бузиб кирган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, дўконда бўлган жами нархи 10 000 000 сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Top