Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мактабгача таълимнинг давлат стандарти тасдиқланади
Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат стандартининг мақсади – мактабгача таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этиш ҳамда маънавий баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.
Давлат стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Мактабгача таълимнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
ўқув-тарбия жараёнига инновацион педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
мактабгача таълим ташкилотларида тўлақонли ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этишга бўлган гигиеник талабларни белгилаш;
мактабгача таълим ташкилотларини идоравий қурилиш меъёрларини тартибга солиш;
мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитацион воситалар билан жиҳозлаш;
мактабгача таълим ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
Давлат стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:
тарбияланувчининг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;
ҳар бир боланинг, шу жумладан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш ва имкониятининг тенглиги;
давлат стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига мослиги;
мактабгача таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;
мактабгача таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;
мактабгача таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;
хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
12:58 / 13.03.2026
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
10:11 / 06.02.2026