Жаҳон | 10:24 / 06.05.2020
24590
1 дақиқада ўқилади

Навоийда қизил чироқда ҳаракатланиш ва юқори тезлик ўлим билан тугади

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 май куни соат 04:40ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси “Океан” савдо дўкони қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1994 й.т. Д.Н.  “Нексия-3” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳадан ўнгга тезлик билан бурилиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилган.

Натижада, ҳайдовчи, 26 ёшли Д.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид