Ўзбекистон | 07:54 / 07.05.2020
9096
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Москва областида 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 2020 йил 5 май куни Москва областининг Раменское туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани тўғрисида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 май кунига ўтар кечаси Москва областидаги Раменское туманида электр симларининг носозлиги сабабли муҳожирлар ётоқхонаси ёниб кетди. Олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, қолган фуқаролар омон қолди.

Уй электр ускуналар ёрдамида иситилган, шунинг учун содир бўлган ҳодисанинг асосий версияси - симлардаги туташув. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид