09:17 / 07.05.2020
9167

Тошкентда автомобилни олиб қочган шахслар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 3 май куни соат 09:59да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Юнусобод тумани, М.Қушбеги кўчасидаги уйда яшовчи Р.Д.га тегишли бўлган “Матиз” русумли автомашинаси Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида жойлашган банк олдидан икки номаълум шахс томонидан олиб қочилган. 

ИИВ ППХ ва ЖТСББ ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси, 1-батальон, 1-отряд ходимлари хизмат фаолиятлари давомида соат 10:42да “Тўсиб ушлаш” режасига асосан берилган “Матиз” русумли автомашинани Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси 1-уй олдидан ҳаракатланиб кетаётганини кўриб, ҳайдовчини тўхтатишга уринишган. 

Бироқ, ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган вақтда ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу автоуловни олиб қочаётган шахслар ушланиб, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилган. Уларнинг шахси текширилганда, улар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Г.В. ва Ф.Е. эканлиги аниқланган

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top