Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фахрий мураббий» ордени ҳам таъсис этилади
“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошлар тақдирланади.
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Ушбу қонунга илова сифатида “Фахрий мураббий” ордени тўғрисида низом ҳамда “Фахрий мураббий” орденининг тавсифи тасдиқланган.
Низомга кўра, “Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган юртдошлар тақдирланади.
Мазкур орден ўзининг чуқур билим ва бой ҳаётий тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган, давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоялаш ишларида фаол иштирок этган фидойилар “Фахрий мураббий” орденига муносиб, деб топилади.
“Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги, уюшмаган ёшларни фойдали меҳнатга жалб этиш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида турли салбий иллатларнинг олдини олиш борасидаги муносиб хизматлари учун ҳам юртдошлар ушбу мукофотга сазовор бўлиши белгиланган.
Сенаторлар мазкур қонунни маъқуллади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026