Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда робот-ит одамлар орасидаги ижтимоий масофани назорат қилади
Сингапур расмийлари шаҳардаги Бишан-Анг Мо Кио боғини патруллашда Boston Dynamics компаниясининг Spot номли робот-ити қўлланишини эълон қилишди. Робот коронавирус пандемияси шароитида одамлар орасида сақланиши керак бўлган ижтимоий масофа ортидан кузатади.
Робот-ит зарурат бўлса, ташриф буюрувчилардан бир-бирларидан хавфсиз масофага узоқлашишни сўрайди. Робот боғда икки ҳафталик синов доирасида қўлланади.
Қўйилган вазифаларни бажариш учун робот камералар, динамик ва бошқа зарур қурилмалар билан жиҳозланган. Расмийлар камералар одамлар юзини идентификация қилиш учун эмас, балки масофани кузатиш учунгина қўлланишини айтишган.
“Spot турли мураккабликдаги ҳудудлар бўйича ҳаракатлана олиши сабабли танланди. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, унда робот-итлар бошқа боғларни ва ҳаттоки кўчаларни патруллайди”, дейилган ҳукумат сайтида.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026