Жаҳон | 23:54 / 15.05.2020
13647
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бешинчи авлод F-22 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 183 дона F-22 самолёти мавжуд бўлиб, биттасининг нархи 143 млн долларга тенг.

F-22 Raptor Фото: Ethan Miller / Getty Images

АҚШ қуролли кучларига қарашли бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолёти Флорида штатида ҳалокатга учради. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, самолёт машғулот вақтида қулаб тушган.

Учувчи катапульта ёрдамида самолётни тарк этишга улгурган, у "Эглин" ҳарбий базасидаги ҳоспиталга ётқизилган.

Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Қайд этилишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 183 дона F-22 самолёти мавжуд. Бир дона самолёт нархи 143 млн долларга тенг.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид