Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳайвонот боғи ўз фаолиятини тиклади
Тошкент ҳайвонот боғи 16 майдан бошлаб санитария-гигиена талабларига амалга қилган ҳолда иш фаолияти тикланиши ҳақида маълум қилди.
«Севимли ҳайвонот боғимиз эртага (16/05/20) ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очиши тўғрисида маълум қиламиз», - дейилади хабарда.
Ҳайвонот боғига кириш қуйидаги чекловлар билан амалга оширилади:
1) ҳайвонот боғига кириш 2 кишидан ошмайдиган гуруҳларда амалга оширилади (оилавий гуруҳлардан ташқари);
2) ҳайвонот боғига тиббий ниқобларсиз кириш тақиқланади;
3) дастлабки тиббий кўриксиз кириш тақиқланади;
4) ташриф буюрувчиларнинг бир жойда тўпланиши тақиқланади, 2 метрлик масофани сақлаш лозим;
5) яқин тактил алоқалардан (қўл сиқиш ва ҳоказо) максимал даражада четлашиш тавсия этилади;
6) агар дастлабки тиббий кўрик пайтида ташриф буюрувчининг тана ҳарорати 36,8 даражадан ошса (баҳсли вазият юзага келса, ўлчов такрорланади), ташриф буюрувчига ҳайвонот боғига кириш тақиқланади, шахсий маълумотлар ёзиб олинади ва тиббий муассасаларга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Ҳайвонот боғи ҳудудида аттракционлар, кўнгилочар жойлар ва тез овқатланиш нуқталари фаолияти тақиқланади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026