Жаҳон | 16:29 / 18.05.2020
51406
2 дақиқада ўқилади

Абдулрашид Дўстумга Афғонистон қуролли кучлари маршали унвони берилади

Фото: Omar Sobhani/Reuters

17 май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдулла Абдулла томонидан имзоланган келишув этник ўзбеклар етакчиси генерал Абдулрашид Дўстумга мамлакат маршали унвони беришни кўзда тутади. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда.

«Собиқ вице-президент, генерал Абдулрашид Дўстум президент фармонига биноан маршал унвонини олади. У, шунингдек, Олий ҳукумат кенгаши ва Миллий хавфсизлик кенгашига аъзо бўлади», - дейилади келишув матнида.

Аввалроқ, Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби бўлган собиқ бош вазир Абдулла Абдулла якшанба куни ҳокимиятни тақсимлаш тўғрисида сиёсий келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин икки номзод бир вақтнинг ўзида президентлик қасамёдини қабул қилди: амалдаги президент Ашраф Ғани ҳам, мамлакат бош вазири Абдулла Абдулла ҳам ўз ғалабаси тўғрисида эълон қилди.

Афғонистон Марказий сайлов комиссияси Ғани кичик фарқ билан ғалаба қозонганини маълум қилди, аммо Абдулла овоз бериш натижалари сохталаштирилган деб ҳисоблашини билдирди.

Гани ва Абдулла бир вақтнинг ўзида инаугурация маросимини ўтказган март ойидан бери сиёсатчилар ўзаро келиб олишга ҳаракат қилишди. Энди эса улар келишувга имзо чекишди, унга кўра Ғани президент бўлиб қолади, лекин Абдулла ҳукуматга вазирларни худди давлат раҳбари сифатида тайинлаш ҳуқуқини олади.

Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди