Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода акасининг уйига ўғирликка тушган ука ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 15 май куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи И.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, у шу йил 18 апрель соат 12:00ларда номаълум шахс уйидан 1 000 АҚШ доллари ва умумий қиймати 1 100 000 сўмлик эркаклар қўл соатини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни И.Б.нинг укаси З.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
00:43 / 20.10.2025
Лувр музейида мисли кўрилмаган ўғрилик содир этилди
12:54 / 09.08.2025