22:00 / 18.05.2020
28783

Қорақалпоғистон ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Подполковник Бахтжан Алмаханович Избасаров Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтжан Алмаханович Избасаров

Б.Избасаров 2017 йил майидан буён Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

2019 йил мартидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлган подполковник Аманбай Тлеубаевич Оринбаев 2020 йилнинг февралида ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Подполковник Талғат Сулайманович Қдирбаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Талғат Қдирбаев

Тайинловга қадар Т.Қдирбаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлимига 2017 йил августидан раҳбарлик қилган подполковник Омирбай Кеулимжаевич Турдибаев 2020 йил февралида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, подполковник Фахриддин Тоҳирович Ҳайитов Фарғона вилояти Фарғона тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фахриддин Ҳайитов

Тайинловга қадар Ф.Ҳайитов Фарғона вилояти Бағдод тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Top