Сингапурда илк бор интернет орқали қатл ҳукми чиқарилди
Сингапур олий суди антиқа тарзда қатл ҳукми чиқарди. Коронавирус пандемияси шароитида биринчи марта олий жазо ҳукми Zoom платформасида ўтказилган видеоанжуман орқали чиқарилди.
Маълум қилинишича, олий жазога 37 ёшли малайзиялик эркак маҳқум қилинган. У 2011 йилда гиёҳванд моддалар контрабандасида қўлга тушган. Сингапур қонунларига кўра бу жиноят учун қатл жазоси белгиланган.
Amnesty International ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йилда бундай жиноятлар учун Сингапурда 13 киши қатл этилган.
Масофадан туриб бундай қатъий ҳукм чиқарилиши Сингапур суд амалиётида илк бор амалга оширилди. Таъкидланишича, судларнинг видеоанжуман шаклида масофадан ишлашга ўтказилиши коронавирус тарқалиши олдини олиш масқадида жорий қилинган.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024