«Қизил» ҳудудлар қайси шарт билан «сариқ» тоифага ўзгартирилиши маълум қилинди
«Қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилган ҳудудларда карантин даражаси қайси ҳолларда юмшатилиб, бошқа рангга ўтиши мумкин?
Ушбу саволга бугун, 21 май куни АОКА штабида ўтказилган онлайн брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.
«Янги аниқланган касалланиш ҳолатлари камайиб, соғайганлар сони кўпайиб бориши билан «қизил» ҳудудлар «сариқ»қа ўзгариши мумкин.
Янгидан аниқланган ҳоллар батамом тугаб, мавжуд беморлар тузалганда «сариқ» ҳудуд «яшил»га ўзгартирилади», – деди Оқилов.
– Дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлаётганмиш. Бизда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкинми?
– Чет эллик ҳамкасбларимиз билан деярли ҳар куни алоқада бўлиб, тажриба алмашиб турибмиз. Ҳозирги кунда иккинчи тўлқин ҳақида ахборотлар йўқ.
Хитойнинг Хейлунзянь провинциясида кир ювиш корхонасининг хизматчисида коронавирус аниқланиб, 100 миллионга яқин фуқаролар карантинга олинган. Лекин бу иккинчи тўлқин дегани эмас.
– Врачман. 14 кун мобайнида карантин зонасида ишладим. Мен ҳам 25 миллион сўм олишга ҳаққим борми?
– Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5969-сонли фармонига асосан, коронавирусга карши курашга жалб қилинган, лекин бевосита беморлар билан алоқада бўлмаган ходимларнинг ойлик лавозим маошига ҳар кунлик 6 фоизли қўшимча тўловлар жорий қилинган.
Карантин муассаларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимлари ҳам ушбу 6 фоизли тоифага киради. Ушбу тўловлар билан боғлиқ саволлар бўйича Молия вазирлигининг 71 203 00 50 ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022