Жамият | 10:59 / 21.05.2020
6201
1 дақиқада ўқилади

Сергелида «Матиз» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 20 май куни соат 00:05ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ кўчасида жойлашган «Мустанг» АЁҚШ қаршисида ҳайдовчи, 1997 й.т. М.М. (эркак) “Матиз” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Н.П.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 1952 й.т. Н.П. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид