Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулда ваколатхонаси очилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Туркиянинг Истанбул шаҳрида ваколатхонаси очилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида ваколатхонасини очиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонасини очиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 725-сон қарорига асосан, ваколатхонани ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини, кейинчалик ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилиши таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Туркия Республикасидаги ваколатхонаси молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириши учун алоҳида ҳисоб-рақам очиш масаласини ҳал қилади;
бир ҳафта муддатда ваколатхонанинг ташкилий тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлайди;
ваколатхонанинг тегишли лавозимларига мутахассисларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги ПҚ-4627-сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 713-сонли қарори билан очилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлатлардаги Бош консулхоналари биносида ижара тўловисиз жойлаштирилади;
бунда бинони сақлаш харажатлари (коммунал ва эксплуатация тўловлари) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маблағлари ҳисобидан кейинчалик маблағларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши таъминланади;
ваколатхона ходимлари ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифа ва ваколатларни белгиланган тартибда амалга оширишлари учун тегишли давлатлар ҳудудида дипломатик мақомга эга ходимлар сифатида аккредитациядан ўтишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
22:05 / 24.04.2026
Россиянинг Новосибирск шаҳридан ўзбекистонлик 7 нафар бола ватанга қайтарилди
18:17 / 20.04.2026